Хитойда “Хитой – Марказий Осиё” котибияти очилди

Олам

image

Хитойнинг Сиан шаҳрида “Марказий Осиё-Хитой” котибияти очилди. Бу ҳақда бугун, 30 март куни Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Хитойнинг Сиан шаҳрида “Марказий Осиё – Хитой” котибиятининг очилиш маросими бўлиб ўтган. Унда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сунь Вэйдун, Ўзбекистоннинг Хитойдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев ва  Марказий Осиё давлатларининг қолган ХХРдаги элчилари иштирок этган.

Маълумот учун, котибиятни ташкил этиш тўғрисидаги қарор 2023 йил 18-19 май кунлари бўлиб ўтган “Хитой – Марказий Осиё” саммити якунларига кўра қабул қилинган. Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Сиан декларациясини имзолаган бўлиб, унда ҳамкорликни ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи Котибият ташкил этиш зарурлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ва Марказий Осиё давлатларининг навбатдаги саммити 2025 йили Қозоғистонда бўлиб ўтиши айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Марказий Осиё” котибият

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг