Хитойда қолаётган ўзбекистонликлар қайси йўл билан Ватанга қайтиши мумкинлиги айтилди
Жамият
−
17 Ноябрь 2020
3292Хитойда қолаётган ўзбекистонликлар Жанубий Кореянинг Сеул шаҳри орқали Тошкентга қайтишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси вакиллари ва мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликлар ўртасида ўтказилган видеоконференцалоқа шаклидаги учрашувда маълум қилинган.
Учрашувда Хитойдан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган мамлакатимиз фуқароларига Хитой авиакомпаниялари томонидан мазкур мамлакат ишбилармон доиралари учун жорий йил 17 ноябрь куни “Сиань – Тошкент” йўналишида чартер ҳаво қатнови амалга оширилиши маълум қилинган. Шу ўринда ХХР Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар учун талабалик гувоҳномаси ёки ўқиш жойидан маълумотнома тақдим этилган тақдирда авиачиптани харид қилишда чегирмалар ўрнатилгани ҳам маълум қилинган.
Шу билан бирга, элчихона томонидан “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпаниясининг Пекин ва Сеул шаҳарларидаги ваколатхоналари билан ўтказилган маслаҳатлашувлар натижасида фуқароларимизнинг COVID-19 пандемияси чора-тадбирларига тўлиқ риоя этган ҳолда ХХР ҳудудидан Жанубий Корея пойтахтига етиб олиши ва ҳафтанинг ҳар жума кунлари “Сеул-Тошкент” йўналишидаги қатнов воситасида Ватанга қайтиши мумкинлиги ҳам маълум қилинган.
Хитойнинг турли ҳудудларида бўлиб турган 100 нафарга яқин ўзбекистонлик иштирокида ташкил этилган мазкур онлайн-учрашувда элчихонанинг консуллик бўлимига келиб тушаётган мурожаатлар, уларнинг ечими ҳамда консуллик хизмати фаолияти масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, Хитойда яшовчи ўзбекистонликлар учун янги хорижга чиқиш биометрик паспортини Ўзбекистоннинг Хитойдаги барча дипломатик ваколатхоналарида расмийлаштириш ишлари йўлга қуйилгани айтилди.
LiveБарчаси