Хитойда экскурсия қайиғи ағдарилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
Олам
−
15 Апрель
3114Кеча, 14 апрель куни Хитойнинг Хэбэй провинциясидаги Циньхуандао шаҳрида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, қайиқда жами 31 киши бўлган. Уларнинг 12 нафари ҳалок бўлган, 6 нафари эса бедарак йўқолган. Аммо кейинчалик йўқолганларнинг барчаси тирик ва соғ-саломат топилган.
Дастлабки текширувлар шуни кўрсатадики, қайиқ маҳаллий аҳоли томонидан экскурсиялар учун ишлатилган, у қутқарув жилетлари билан жиҳозланмаган.
Қайиқ эгаси ва ундан экскурсия учун фойдаланганлар полиция томонидан қўлга олинган. Ҳозирда ҳодиса сабабларини ўрганиш давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркиянинг Чаноққалъа вилоятида ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган резина қайиқнинг чўкиб кетиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлганди.