Хитойда дунёдаги энг баланд минорали кран ишлаб чиқилди

Бу қизиқ

image

Хитойнинг оғир машинасозлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Zoomlion” компанияси дунёдаги энг баланд LW3600-240NB серияли минорали кранни тақдим этди. Бу ҳақда “Interesting engineering” нашри хабар берди.

Ушбу махсус техника янги авлоддаги ўта баланд ва ўта оғир ерусти шамол генераторларини монтаж қилиш учун ишлаб чиқилган. Машина рекорд даражадаги – 241 метр баландликка юк кўтариш имкониятига эга ва 240 тоннагача бўлган юкни кўтара олади. Бундай кўрсаткичлар юз метрлик баландликка бир вақтнинг ўзида 200 тагача кичик ҳажмли автомобилни кўтариш учун етарли ҳисобланади.

Ускуна қуввати 10 мегаваттдан юқори ва паррак маркази баландлиги 200 метрдан ортиқ бўлган турбина қисмларини ўрнатишга мўлжалланган. Шамол энергетикаси саноати баланд миноралардан фойдаланишга ўтмоқда, чунки улар барқарор ҳаво оқимларидан фойдаланиш имконини беради ва йиллик электр энергияси ишлаб чиқаришни 30-50 фоизга оширади. Бироқ генератор кабинасининг вазни 150-200 тоннага етиши, паррагининг узунлиги эса 100 метрдан ошиши сабабли монтаж жараёни анча мураккаблашади.

Хитой суперкранининг конструктив хусусиятлари:

  • ихчамлик: 1 минг квадрат метрдан ортиқ майдон талаб қиладиган анъанавий занжирли (гусеницали) кранлардан фарқли ўлароқ, ушбу янгилик учун пойдеворни минимал даражада тайёрлаган ҳолда атиги 35 га 55 метрлик ҳудуд кифоя қилади.
  • чидамлилик: Конструкция 10 баллгача бўлган кучли шамол юкламаларига дош бера олади, бу эса шамол тезлиги сониясига 28,5 метргача бўлган бўронга тенгдир. Махсус технология туфайли секцияларнинг сурилиб чиқиши хавфсиз тарзда амалга оширилади.
  • ақлли тизим: Интеллектуал бошқарув тизими краннинг оғиши, тебранишлари ва юкламасини реал вақт режимида кузатиб боради, шунингдек, металлнинг қолдиқ ресурсини (хизмат муддатини) прогноз қилиш функциясига эга.

Соҳа экспертларининг фикрига кўра, бу каби кранлардан қурилиш конвейери форматида фойдаланиш йирик шамол электр станциялари лойиҳаларининг ўзини оқлаш муддатини икки бараварга қисқартириш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой минорали кран Zoomlion

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг