Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк очилди (видео)
Бу қизиқ
−
29 Сентябрь 9814 1 дақиқа
Хитойнинг жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинциясида Huajiang Grand Canyon кўприги уч йиллик қурилишдан сўнг очилди. Бу ҳақда “Синьхуа” хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу кўприк 28 сентябрь куни фойдаланишга топширилган. Унинг баландлиги 625 метрни ташкил қилади. У Сан-Францискодаги “Олтин дарвоза” кўпригидан қарийб 9 марта катта.
Мутахассисларнинг фикрича, Huajiang Grand Canyon кўприги саёҳат вақтини икки соатдан икки дақиқага қисқартиради. Кўприкни синовдан ўтказиш учун жорий йилнинг август ойида 96 та юк машинаси белгиланган нуқталардан ҳайдаб ўтилган.
Маълумот учун, Huajiang Grand Canyon кўприги энди тоғли ҳудудда қурилган дунёдаги энг баланд кўприк ҳисобланади. Бундан аввал энг баланд кўприк Хитойнинг Гуйчжоу ва Юньнань провинциялари ўртасидаги баландлиги 565 метр ташкил қилган Beipanjiang кўприги эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди мамлакат шимолидаги Жамму ва Кашмир вилоятида Ченаб дарёси устидаги дунёдаги энг баланд темирйўл кўпригида ҳаракатни очганди.
Маликабону Муҳаммедова
Live
Барчаси