Хитойда бино қулаши оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди
Олам
−
05 Май 2022
5801Хитой марказида жойлашган Ҳунан провинциясида жойлашган Чанша шаҳридаги бинонинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 26 кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 5 май кечки пайт вайроналар остидан 10 киши қутқариб олинган ва барчаси шифохонага жўнатилган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. 26 киши эса ҳалок бўлгани тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 апрель куни эрталаб Хитой марказида жойлашган Ҳунан провинциясидаги Чанша шаҳрида кўп қаватли бино қулаб тушди. Оқибатда камида 39 киши бедарак йўқолган.
Дастлабки тергов натижаларига кўра, бино олти қаватдан иборат бўлган. Биринчи қаватда дўкон, иккинчи қаватда ресторан, учинчи қаватда кичик кинозал ва қаҳвахона, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қаватда меҳмонхона жойлашган. Бинонинг умумий майдони тахминан 800 квадрат метрни ташкил этган. У 10 йилдан камроқ вақт олдин қурилган.
Қулаш оқибатида бедарак йўқолганлардан ташқари 23 киши вайроналар остида қолган эди. 30 апрель куни қутқарувчилар беш кишини вайроналар остидан олиб чиқишга муваффақ бўлган, кейинроқ икки киши вафот этгани айтилди.
Қулаш сабаблари ҳали аниқланмаган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь