Хитойда актриса ноқонуний реклама учун $1 млн жаримага тортилди

Маданият-санъат 26818
image
-

Хитой ҳукумати актриса Цзин Тянни ноқонуний реклама учун 7,22 миллион юан (тахминан 1 миллион доллар) миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Бозор назорати давлат бош бошқармаси маълум қилди.

Таъкидланишича, жарима тўғрисидаги қарор қонун бузилиши қайд этилган Гуанчжоу шаҳри (Гуандун провинцияси) ваколатли органлари томонидан қабул қилинган. 

Қайд этилишича, актриса истеъмолчига сўзлаётган маҳсулотнинг аниқ сифатларини тасдиқловчи расмий ҳужжатсиз маҳаллий Wuxianchang Jiankang компанияси учун озиқ-овқат маҳсулотларини реклама қилган. Хусусан, Цзин Тяннинг таъкидлашича, бу маҳсулотлар гўёки ёғлар ва шакарнинг тез сўрилишини рағбатлантиради. 

Маълумотларга кўра, бозор назорати органлари аллақачон Хитой қонунчилигига мувофиқ жазоланадиган Wuxianchang Jiankang’га нисбатан чора кўрган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1356
Рейтинг: 3
t
×