Хитойда ҳар йили миллион нафар фуқаро изсиз йўқолмоқда – CNN

Олам

image

Хитойда йилига миллион нафарга яқин фуқаро изсиз йўқолмоқда. Бу ҳақда CNN нашри Пекиндаги Zhongmin ижтимоий ёрдам институти манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, фуқароларнинг изсиз йўқолиши билан боғлиқ биринчи йирик тафсилот 2020 йилда маълум қилинган. Шу йили мамлакатда 1 миллион ёки кунига 2739 фуқаро дом-дараксиз йўқолган. Ушбу аҳолининг нотабиий камайиш тенденцияси бугунги кунда ҳам давом этмоқда.

CNN берган бошқа маълумотларга кўра, 2016 йилдан то бугунги кунга қадар ҳар йили Хитойда 65 ёшдан катта бўлган 500 мингдан ортиқ кекса фуқаро йўқолмоқда. 65 ёшдан кичик бўлганлар орасида эса бу кўрсаткич кунига 1300 тани ташкил этади. Иккала ёш тоифаси доирасида бедарак йўқолганлар сони эса йилига миллион кишига етади.

Халқаро ташкилотлар Хитойда фуқаролар йўқолиши билан боғлиқ ҳолатларни текширишга интилади. Дунёдаги энг кўп сонли кузатув камераларини ўрнатган мамлакатда аҳоли ғойиб бўлиши ва бу тўғрисида ҳеч қандай камера ёзувлари бўлмаслиги ғарб ижтимоий тадқиқот институтлари ўртасида қизғин муҳокамалар кўтарилишига олиб келмоқда.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси аҳолиси 1 миллиард 459 миллиондан ортиқни ташкил этмоқда. Аммо сўнгги йилларда аҳоли сони ўсиш ўрнига, аксинча камайиб бормоқда. Хусусан, 2022 йилда мамлакат аҳолиси 850 000 кишига камайган. Аҳоли сони ўзгаришидаги бундай салбий тенденция, асосан, 60 ва ундан катта ёшдаги аҳоли улуши ошиб борганлиги билан изоҳланмоқда. Бу тоифадаги аҳоли бугунги кунда 200 миллионни ташкил этмоқда. 2030 йилга бориб кекса ёшдагилар сони 400 миллиондан ошиши тахмин қилинмоқда. Ҳар йили мамлакатда 90 миллиондан ошиқ фуқаро меҳнат бозорини тарк этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг