Хитой ва Германия қудратли давлат бўлиш йўлида ҳаракат қилмоқда – Путин
Олам
−
23 Октябрь 2020
8570
Хитой ва Германия қудратли давлатлар мақомига интилиш йўлида фаол ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин айтиб ўтди.
Кеча, 22 октябрь куни Россия раҳбари "Валдай" муҳокама клубининг ялпи мажлисида сўзга чиқди.
Путин нутқи давомида Хитой ўзининг иқтисодий ва сиёсий таъсир доирасини кенгайтираётгани ҳақида гапирган. Унга кўра, Хитой дунёнинг етакчи давлатларидан бири сифатида ўз мақомини мустаҳкамламоқда. Путин Германияни ҳам худди шу йўналишда ҳаракат қилаётгани ҳақида гапирган.
"Буюк Британия ва Франциянинг эса дунё ишларида роли сезиларли даражада ўзгарди", дея таъкидлаган Россия раҳбари.
Путин бир пайтлар АҚШ яққол устунликка эга бўлганини, энди эса ҳамма нарса шартли равишда ўзгариб бораётганини айтган.
Шунингдек, Россия Президенти Бразилия ва Жанубий Африка каби мамлакатларнинг жаҳондаги ўрни ҳам жиддий кучайганини таъкидлаган.