Хитой Ўзбекистонга яна 12 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

Жамият

image

Жорий йилнинг 12, 13 ва 14 май кунлари Тошкент халқаро аэропортига Хитой ҳукуматининг Ўзбекистонга юборган навбатдаги инсонпарварлик юки олиб келинди. Бу ҳақда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Ўзбекистоннинг коронавирус инфекциясига қарши кураш учун юборган умумий ҳажми 12 тонна бўлган навбатдаги ёрдам юкида тиббий комбинезон, жарроҳлик ниқоби, ҳимоя кўзойнаклари ва масофавий электрон термометрлар юборилган.

Элчихона маълумотига кўра, Хитой томони июнь ойида Ўзбекистонга яна ёрдам юборишни режалаштиряпти.

Эслатиб ўтамиз, Хитой бундан аввал ҳам март ва апрель ойлари охирида Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам юборганди.

Ўз навбатида, жорий йилнинг 12 февраль ва 3 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг махсус фармонига биноан Хитой Халқ Республикасига инсонпарварлик ёрдами юборилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг