Хитой Ўзбекистонга илк бор мультимодаль халқаро транспорт йўлагини очди
Олам
−
06 Июнь 2020
6516Хитой Қозоғистонни четлаб ўтиб, Ўзбекистонга янги транспорт йўлагини очди. Бу ҳақда бугун, 6 июнь куни Қозоғистон Республикаси транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Контейнерли поезд 5 июнь куни Ланьчжоу шаҳридаги "Дунчуань" логистика марказидан (Ганьсу провинцияси) Тошкентга жўнади. Унинг йўли Қашғардан Синьцзянга, сўнгра Иркештом-Ўш назорат-ўтказиш пунктига ва кейин Тошкентгача давом этади. Қашғар, Иркештом ва Ўш ўртасидаги қисмини автомобиль йўли ташкил этади. Юклар йўналишнинг қолган қисмида поездда кетади.
Йўналишнинг умумий узунлиги 4380 км, ташиш вақти 7-10 кунни ташкил этади. 2,6 миллион доллар қийматидаги 230 тонна электр жиҳозлари Ўзбекистонга олиб келинади. Поезд Тошкентдан қайтиш рейси билан тахминан 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 525 тонна ўзбек пахта толасини Ланьчжоуга олиб кетади.
Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб борадиган йўл Хоргосга қараганда 295 км қисқа. Анъанавий маршрут билан солиштирганда 5 кунгача бўлган вақт тежалади.
Ушбу йўналиш Хитойдан Европага, Қозоғистон ва Россия орқали транзитсиз халқаро йўлакнинг биринчи қисмига айланади. Ушбу йўналиш Хитойни Марказий ва Ғарбий Осиё билан боғлайдиган мутлақо янги йўлак сифатида баҳоланмоқда. Ва бу биринчи мультимодаль халқаро йўналиш бўлиб, у юкларни поезддан автоуловларга ва яна поездларга ортиб жўнатишни ўз ичига олади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь