Хитой уруш ёқасидами? Си Цзиньпин армиянинг жанговар ҳолатини оширишни буюрди
Олам
−
09 Ноябрь 2022 10227 1 дақиқа
Хитой раҳбари Си Цзиньпин уруш ҳолатида армиянинг жанговар қобилиятини ошириш зарурлигини маълум қилди. Тегишли баёнотни ХХР раҳбари Хитой Халқ озодлик армияси қўмондонлиги штаб-квартираси бўлган Марказий ҳарбий кенгашнинг Бирлашган тезкор қўмондонлик марказини кўздан кечириш чоғида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, янги даврда хавфсизликнинг беқарорлиги кучайиши фонида Хитой армияси олдида қийин ва мураккаб вазифа турибди.
“Мамлакат қуролли кучлари турли даражадаги жанговар ҳаракатларга шай туриши, ўз фаолиятини урушга тайёргарлик кўриш ва ғалаба қозониш қобилиятига эришиш йўлида олиб бориши керак. Хитой армияси миллий суверенитет, хавфсизлик ва тараққиёт манфаатларини қатъий ҳимоя қилиши, партия ва халқ томонидан қўйилган вазифаларни бажариши керак”, дейди Си Цзиньпин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШ стратегик қўмондонлиги раҳбари адмирал Чарльз Ричард Украинадаги уруш АҚШ учун чигилёзди бўлгани, Қўшма Штатларнинг асосий рақиби Хитой бўлиб, дунёни Хитой ва АҚШ уруши кутаётганини айтганди.
Live
Барчаси