Хитой Тайванга куч ишлатиши мумкинлигини ҳужжатлаштирди

Олам

image

Тайвань билан тинч усулда бирлашиш муваффақиятсизликка учраса, Хитой куч ишлатиш сценарийсидан воз кечмайди. Бу ҳақда Хитой ҳукумати томонидан чоп этилган “Оқ китоб”да айтилади.

Ушбу китоб Давлат кенгаши Тайвань ишлари бўлими ва ХХР (Хитой Халқ Республикаси) Давлат кенгаши матбуот бўлими томонидан биргаликда тайёрланди. “Оқ китоб” Пекиннинг турли масалалар бўйича сиёсатига ойдинлик киритиш мақсадида мунтазам чоп этилади.

"Тайванни мустақилликка эришишга уринишлари уни фақат фалокатга олиб келади ва тайванликларга жиддий зарар етказади. Хитой халқининг, жумладан, тайванлик ватандошларнинг умумий манфаатини ҳимоя қилиш учун биз Тайваннинг бўлиниши ва мустақиллигига қатъий қарши чиқишимиз, ватанни тинч йўл билан бирлаштиришимиз керак”, дейилади матнда.

Шунингдек, ҳужжат муаллифлари хитойликлар ишини фақат уларнинг ўзи ҳал қилиши кераклигини ҳамда ҳеч қандай ташқи аралашувга тоқат қилмаслигини қайд этган. Тайвань масаласи эса ХХРнинг ички иши деб аталиб, “Хитой манфаатлари ва Хитой халқининг миллий туйғуларига” таъсир қилиши айтиб ўтилган.

“Ҳеч ким Хитой халқининг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш борасидаги қатъияти, букилмас иродаси ва буюк қобилиятини эътибордан четда қолдирмаслиги керак. Биз тинч йўл билан бирлашиш учун чин дилдан ҳаракат қиламиз ва саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёрмиз, бироқ биз бу келишувдан воз кечишга ваъда бермаймиз”, дейди расмий Пекин.

Хитой-Тайвань масаласи

Тайвань 1949 йилда Чан Кайши (1887-1975) бошчилигидаги Гоминдан қўшинларининг қолдиқлари Хитой фуқаролар урушида мағлубиятга учрагач, оролга қочиб кетганидан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Ўшандан бери Тайвань коммунистлар ҳокимиятга келишидан олдин материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикаси байроғи ва бошқа атрибутларини сақлаб қолган.

Қўшма Штатлар 1979 йилда Тайвань билан дипломатик алоқаларни узиб, уларни ХХР билан ўрнатган. Вашингтон “ягона Хитой” сиёсатини тан олиш билан бирга, айни пайтда Тайбэй маъмурияти билан алоқаларни давом эттирмоқда ва оролга қурол етказиб бермоқда. 2020 йилда АҚШнинг аввалги Президенти Дональд Трамп маъмурияти Гонконгдаги вазият туфайли Пекин билан муносабатларнинг кескинлашуви фонида Тайвань билан алоқа ва алмашинувларни сезиларли даражада фаоллаштирди, бу эса ХХР расмийларининг норозилигига сабаб бўлди. 

АҚШ Тайваннинг асосий қурол етказиб берувчисидир. Жорий йилнинг апрель ойида Давлат департаменти Patriot зенит-ракета тизимларига хизмат кўрсатиш бўйича 95 миллион долларлик шартномани маъқуллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг