Хитой Тайвань бўғози устидан АҚШ ҳарбий самолётлари учишини қоралади

Олам

image

Хитой АҚШнинг P-8A Poseidon сув ости кемасига қарши самолётининг Тайвань бўғози узра парвозини қоралайди ва бу каби ҳаракатлар минтақадаги тинчлик ва барқарорликка путур етказади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда бугун, 27 февраль куни Хитой Халқ озодлик армияси жанговар қўмондонлиги Шарқий зонасининг WеChat мессенжеридаги расмий аккаунтида эълон қилинган хабарда айтилди.

Қайд этилишича, бугун, 27 февраль куни тушдан кейин АҚШ самолёти Тайвань бўғози устидан учиб ўтган. Тайвань мудофаа идораси буни тасдиқланган. Хитой расмийлари эса мазкур ҳолатдан норози эканини билдирган.

“Хитой халқ озодлик армиясининг Шарқий жанговар қўмондонлиги Америка самолёти устидан парвозни кузатиш ва назорат қилиш учун кучларни жойлаштирди, ҳамма нарса назорат остида. Америка томони бу каби ҳаракатлари билан минтақадаги вазиятни атайлаб издан чиқармоқда, тинчлик ва барқарорликни хавф остига қўймоқда. Бунга қарши кескин норозилик билдирамиз”, дейди Хитой халқ озодлик армияси вакили, катта полковник Ши Йи.

Маълумот учун, АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг 2022 йил 2-3 август кунлари Хитойнинг томонидан кескин танқидга учраган Тайбэйга сафаридан сўнг, ХХР ҳарбийлари Тайвань бўғозидаги кескинлик кучайиши фонида ўз қирғоқлари бўйлаб турли ҳудудларда машғулотларни кучайтирган.

Бундан ташқари, ушбу ташрифдан сўнг Хитой армияси Тайвань сувларидаги олтита зонада ракета отишмалари билан кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказган, уларда флот ва авиация иштирок этганди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг