Хитой Россиядан кўпроқ газ олишни режалаштирмоқда

Олам

image

Хитой Россиядан газ етказиб бериш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Кеча, музокаралар куни “Газпром” Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш бўйича тарихий рекордни янгилади. Томонлар таъминотни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди”, дейди Кремль матбуот котиби.

Шунингдек, у “Сибир кучи-2” тармоғи ҳам фаол муҳокама қилингани, қувур транзит ўтадиган Мўғулистон томони билан ҳам барча тафсилотлар ва расмиятчиликлар аллақачон келишиб олинганини маълум қилди. 

Бундан ташқари, Песков Хитой тинчлик режасига тўхталар экан, икки давлат раҳбарлари Москвадаги музокараларда буни муҳокама қилмаганини айтган. Шу ўринда, Украина тинчлик режаси ҳам муҳокама қилинмаган. Етакчилар Хитой тинчлик режаси ўз ичига олган бандлар бўйича фикр алмашган, холос. 
Песковнинг айтишича, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Пекин унинг Киев тинчлик режасига қўшилиш таклифига жавоб бермаганидан афсусдалиги Хитой ва Украина ўртасидаги икки томонлама муносабатларгагина тааллуқли масала.

Россия раҳбари Путин эса Хитойнинг Украина бўйича тинчлик режасининг кўплаб бандларини Ғарб ва Киев бунга тайёр бўлганда, келишув учун асос қилиб олиши мумкин эканини айтган. Шу билан бирга, у ҳозирча улар бунга тайёр эмаслигини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20-22 март кунлари Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Россияда бўлди. Бу Хитой раҳбарининг ХХР раиси этиб қайта сайланганидан кейинги илк ташрифи эди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Россия Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг