Хитой Россия учун миллиардлаб пул сарфламоқда – “The Guardian”
Олам
−
02 Март 2023
9345Хитой дезинформацияни, жумладан, Украина бўйича Россия билан тўлиқ мос келадиган хабарларни тарқатиш учун миллиардлаб маблағ сарфламоқда. Ғарб эса бунга муносиб жавоб бераётгани йўқ. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ Давлат департаменти қошида хорижий пропаганда ва дезинформациясини фош қилиш ва уларга қарши курашиш учун ташкил этилган Global Engagement Center координатори Жеймс Рубин Европа бўйлаб қилаётган сафари чоғида Хитой глобал миқёсда ишлаётгани ва дезинформацияга Москвадан кўра кўпроқ пул сарфлашини таъкидлаган. Шунингдек, у Пекин Россиянинг урушни НАТО бошлагани ҳақидаги тезисларини такрор тарқатаётганини қайд этган.
Рубиннинг айтишича, Хитойнинг ушбу ҳаракати ортидан айрим давлатлар маълум позицияни эгаллаш нарида турсин, Украинага ҳужум босқинчилик эканини тан олишдан бош тортган.
“Африка ва Осиёнинг баъзи давлатлари Украина урушдан узоқда деб билади. Улар Ғарбдан етарлича эътибор қаратилмаётганига ишонади. Бу уларнинг баъзиларини урушга шу призма орқали қарашга мажбур қилади”, дейди Жеймс Рубин.
LiveБарчаси