Хитой Россия билан биргаликда “сиёсий вирус”га қарши кураш олиб боради
Олам
−
07 Март 2021
4411Хитой ва Россия расмийлари дунёдаги коронавирус пандемияси муаммосининг сиёсийлашишига қарши курашиш бўйича ҳаракатларни чамбарчас мувофиқлаштирмоқда. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.
“Хитой ва Россия ўзининг саъй-ҳаракатларини бирлаштирди ва пандемия шароитида “сиёсий вирус” тарқалишига қарши елкама-елка курашмоқда”, дейди у Пекиндаги мамлакат олий қонунчилик ва маслаҳат органлари сессиялари пайтида ўтказилган матбуот анжуманида.
Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Пекин ҳам Москва сингари рангли инқилобларга қарши.
“Биз ҳақиқатни сохталаштиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши биргаликда курашамиз, ўз суверенитетимиз ва сиёсий барқарорлигимизни ҳимоя қиламиз”, дейди у.
Ван Ининг таъкидлашича, Хитой Ҳукумати Россия билан биргаликда БМТ ваколатлари ва халқаро ҳуқуқ меъёрларини ҳимоя қилишга интилмоқда.
“Мамлакатларимиз тенг ва адолатли сиёсат олиб боришнинг намунаси бўлди. Биз биргаликда кўп томонлама форматларни, хусусан, БМТ ваколатлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларини ҳамкорликда ҳимоя қиламиз”, дейди вазир.
LiveБарчаси