Хитой расмийлари ЎРВИ фонида мамлакатга саёҳат қилиш хавфсиз эканини айтмоқда

Саломатлик

image

Мамлакатда ўткир респиратор касалликлар (ARI) ҳолатлари кўпайиб бораётганига қарамай, чет элликлар Хитойга саёҳат қилишдан ташвишланмасликлари мумкин. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь брифингда маълум қилди. 

“Хитойда саёҳат ва бизнес қилиш хавфсиз, бу ҳақда ташвишланишга ҳожат йўқ”, дейди Ван Вэньбинь Хитойда ўткир респираторли инфекциялар сонининг кўпайиши фонида бошқа мамлакатларнинг хавотирларига изоҳ бериш сўровига жавобан.

Аввалроқ Хитой Халқ Республикаси Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси вакили Ми Фэн яқин келажакда Хитойда ўткир респираторли инфекциялар сони ўсишда давом этишини маълум қилганди. Унинг аниқлик киритишича, охирги пайтларда қайд этилган касаллик ҳолатлари грипп вируси туфайли юзага келган, бироқ бир қатор беморларда риновирус, микоплазма пневмонияси,  респиратор-синцитиал вирус ва аденовирус ҳам бор. 

ЖССТ 22 ноябрь куни Хитойдан болаларда респиратор касалликларнинг кўпайиши ҳақида қўшимча маълумот сўради. Хусусан, ЖССТ грипп, SARS-CoV-2 коронавируси, респиратор синситиал вирус ва микоплазма пневмониясининг тарқалиш тенденциялари ҳақидаги маълумотларга қизиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЎРВИ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг