Хитой Раиси Байденнинг таклифига кўра иқлим саммитида қатнашади
Олам
−
21 Апрель 2021
2914Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин иқлим бўйича саммитда об-ҳаво тўғрисида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи Ишлар вазири Хуа Чуньиннинг баёнотига таяниб, ТАСС хабар берди.
“АҚШ Президенти [Жо] Байденнинг таклифига кўра, Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзинпинь 22 апрель куни видеоалоқа орқали иқлим бўйича саммитда муҳим нутқ билан иштирок этади”, дейди вазир ўз хабарида.
Маълумот учун, АҚШ 22-23 апрель кунлари иқлим ўзгариши билан кураш мавзусида саммит ўтказишни режалаштирган, саммитга 40 та давлатнинг етакчилари таклиф этилган. Тадбир атроф-муҳит учун зарарли бўлган маҳсулотларни кўчага улоқтирмаслик борасида тартибни кучайтириш мавзусига бағишланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Америка Президентининг иқлим бўйича махсус элчиси Жон Керри Шанхайга ташриф буюрди ва хитойлик ҳамкасби Се Чженьхуа билан учрашди. Учрашувдан сўнг томонлар биргаликда иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва “Париж келишуви” устида ишлашга тайёр эканликларини эълон қилди. Вашингтон ва Пекин сайёрада ҳаво ҳарорати ошишини 2 даражадан пастроқда сақлаб туриш ва бу кўрсаткични 1,5 даражагача чеклашга интилишни мақсад қилган.
LiveБарчаси