Хитой Пелосини баҳона қилиб, Тайванни эгаллаб олмоқчи

Олам

image

Хитой Халқ Республикаси (ХХР) АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси ташрифидан махсус ҳарбий машқларга баҳона сифатида фойдаланмоқда. Тайвань Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Жозеф Ву бугун, 9 август куни Тайбэйда бўлиб ўтган брифингда шундай фикр билдирди. 

Унинг қайд этишича, ХХРнинг Тайвань атрофидаги фаол ҳарбий машғулотлари оролга бостириб киришга тайёргарлик бўлиши мумкин.

У Хитой ўнлаб йиллар давом этган Тайвань бўғозидаги статус-квони ўзгартиришга интилаётганини айтмоқда. Пекин ҳарбий машғулотларни бошлаб, бўғоздаги ажратувчи чизиқни бузиб, оролнинг алоҳида мавқеига путур етказган.

“Сўнгги бир неча кун ичида минтақавий тинчлик, барқарорлик ва айниқса, Тайвань хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган Хитой машғулотлари туфайли бу факт (статус-кво) зарар кўрди”, дейди Жозеф Ву.

Вазирнинг таъкидлашича, Хитой жорий йилнинг 3–7 август кунлари ажратувчи чизиқ орқали 120 дан ортиқ самолётини орол томонга юборган. Бунга жавобан Тайвань самолётлар ва кемаларни жўнатди, радио огоҳлантиришларини узатди ва нима бўлаётганини кузатиш учун ерга асосланган ракета тизимларини шай ҳолатга келтирди.

“Биз бўғознинг статус-квосини биргаликда сақлаб қолиш ва ажратувчи чизиқ ҳокимиятини қўллаб-қувватлаш учун дунё мамлакатларидан кўпроқ ёрдам олишни хоҳлаймиз”, дейди Ву.

Тайвань Мудофаа вазирлиги кеча, 8 август куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 дан бошлаб орол атрофида 39 та ҳарбий самолёт ва 13 та ХХР ҳарбий кемаси кўринганини очиқлаган.

Бундан ташқари, Хитой Халқ озодлик армиясининг 21 та самолёти Тайвань бўғози ўрта чизиғининг шарқий қисми ва оролнинг жануби-ғарбий ҳаво мудофаа зонаси устидан учиб ўтган.

Шу куни Хитой “Тайвань яқинида”янги машқлар бошланганини эълон қилди. Шундай қилиб, Пекин Тайванга босимни давом эттириш тўғрисида сигнал берди.

Гўзал Алимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг