Хитой Ойни ўзиники қилиб олиши мумкин – NASA раҳбари
Олам
−
02 Июль 2022
23478АҚШ Миллий Аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) раҳбари Билл Нелсон Хитой бир кун келиб Ойга қўниши ва уни ўз ҳудуди деб эълон қилиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда у “Bild” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Биз Хитойнинг Ойга қўниши ва бу бизники, сиз узоқроқ туринг, дейишидан жуда хавотирда бўлишимиз керак. Хитойнинг космик дастури, аслида ҳарбий дастурдир. Бу сафар коинотни ўрганиш бўйича янги пойга Хитой билан бўлади”, дейди NASA раҳбари.
Нелсонга кўра, хитойликлар ўзининг космик станциясида бошқаларга тегишли сунъий йўлдошларни қандай йўқ қилишни ўрганадилар.
Маълумот ўрнида, 2004 йил январь ойида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Ойни тадқиқ қилиш миллий дастурини тасдиқлади. 2019 йил январь ойида Хитой космик кемаси биринчи марта узоқ масофагача етиб бориб, кўплаб қимматли маълумотларни олган.
Миссия "Чанъэ-4" сайёралараро автоматик станциясидаги "Юйту-2” ой ровери билан амалга оширилган. У Ернинг табиий сунъий йўлдоши юзаси бўйлаб 1 минг метрдан ортиқ масофани босиб ўтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь