Хитой Ойдаги кратерларнинг харитасини яратди

Олам 2993
image
-

Шарқий Хитойдаги Шандун университети мутахассислари Ой юзасида геологик жинсларнинг тарқалишини кўрсатувчи батафсил харитани яратди. Бу ҳақда бугун, 3 ноябрда Синхуа агентлиги хабар берди.

1:2500000 масштабида чиқарилган модел хитойлик олимларнинг Ой юзасида ўн йиллик тадқиқотлари натижаларига асосланган. Бундай харитани яратиш Хитой Миллий космик маъмуриятининг (CNSA) Ойни тадқиқ қилиш дастури миссиялари туфайли амалга оширилди. Шунингдек, харитани яратиш давомида Ер сунъий йўлдоши юзасида кўплаб маълумотлар, шунингдек, тупроқ намуналари Ерга етказилган.

Олимларнинг фикрича, яратилган модел кейинги тадқиқотлар учун, шунингдек, космик миссияларни режалаштириш ва тупроқдан намуна олиш, жойларни танлаш учун ишлатилиши мумкин.

Харита Хитой геология нашриёти томонидан хитой ва инглиз тилларида қоғоз ва рақамли версияларда чиқарилади.

Қувончбек Ғайбуллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 3.1
t
×