Хитой космик зонди Марс орбитасига чиқди 

Технология

image

Хитойнинг "Тяньвэнь-1" зонди Марс орбитасига муваффақиятли чиқди. Бу ҳақда Хитой космик фан ва технологиялар корпорациясига асосланиб хабар берилган. 

Жараён кеча, 10 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 19:52 да юз берган. 

Таъкидланишича, шу тарзда зонд Қизил сайёра орбитасида айланиш вазифасини муваффақиятли бажарган. 

Маълумот ўрнида, "Тяньвэнь-1" зонди 2020 йилнинг 23 июлида Хайнань оролидаги Вэньчан космодромидан учирилган. 

Зонд 202 кундан бери парвоз қилмоқда, у Ердан қарийб 192 миллион километргача кўтарилган. 

Станция май ойигача қўнишга қулай жой танлаш учун Марс юзасини тўлиқ суратга туширади. Сўнгра Марсда юришга мўлжалланган қурилма жойлашган платформа зонддан ажралиб чиқади ва Қизил сайёрага қўнади.   

Хитой миссиясининг мақсади Марсда ҳаёт изларини топиб, унинг инсонлар томонидан ўзлаштирилиши учун имкониятларни ўрганиш ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Марс

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг