Хитой коинотга сунъий йўлдош учирди

Олам 3332
image

Хитой бугун, 21 сентябрь куни атмосфера, денгиз ва космик муҳитни кузатиш учун фойдаланиладиган учинчи Yunhay-1 сунъий йўлдошини муваффақиятли учирди.

“Синьхуа” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, “Yunhay-1 03” сунъий йўлдоши мамлакат шимоли-ғарбидаги Цзюцюань космодромидан “Long March-2D” ракетаси ёрдамида учирилган.

Парвоздан кейин сунъий йўлдош режалаштирилган орбитал ҳолатига келтирилган.

Шанхай космик парвозлар технологияси академияси (SAST) томонидан ишлаб чиқилган сунъий йўлдош илмий ва табиий офатларнинг олдини олиш бўйича тадқиқотлар учун фойдаланилади.

Yunhay-1 сунъий йўлдошларининг биринчиси 2016 йилнинг ноябрида, иккинчиси эса 2019 йилнинг сентябрида учирилган.

Long March сериясидаги ракеталар учун (“Чанчжэн” / “Буюк юриш”) бу учирма кетма-кет 438-чи бўлди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 98
Рейтинг: 3.1
t
×