Хитой Ким Чен Ин соғлиғи сабаб Шимолий Кореяга шифокорлар юборди
Олам
−
25 Апрель 2020
10704Хитойдан КХДРга олий тоифали шифокорлар гуруҳи юборилди. Ушбу делегация, катта эҳтимол билан Ким Чен Ин соғлиғидаги муаммолар сабаб юборилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 25 апрель куни “Reuters“ агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, делегация КХДРга 23 апрель куни юборилган. Делегация раҳбари Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси халқаро бўлимининг юқори лавозимли расмийси эканлиги аниқланган.
Ҳозирча Хитой томони бу ҳолатга шарҳ беришдан бош тортган. Делегациянинг аниқ мақсади яширилмоқда. Таъкидланишича, 2008 йил мамлакатнинг аввалги раҳбари Ким Чен Ир соғлиғи кескин ёмонлашганда Франция ва Хитойдан шунга ўхшаш шифокорлар гуруҳи КХДРга ташриф буюрган.
Ҳозирда Япония расмийлари ва АҚШ разведкаси КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг соғлиғи ҳақида маълумот тўплашмоқда ва таҳлил қилишмоқда. АҚШ Президенти Дональд Трамп эса ушбу миш-мишлар нотўғри эканлигига умид қилишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Иннинг соғлиғи билан боғлиқ хабарлар етакчининг 15 апрель куни Ким Ир Сен таваллудининг 108 йиллигига бағишланган маросимда биринчи марта иштирок этмагандан сўнг тарқалди. Кейинчалик Жанубий Корея КХДР раҳбари аҳволи яхши эканлиги ҳақида маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь