Хитой-Гонконг чегаралари уч йил ичида биринчи марта очилмоқда

Олам

image

Хитой ўзининг иқтисодий ўсишига тўсқинлик қилган COVID-19'нинг қатъий қоидаларини йўқ қилишни тезлаштириш учун 9 январдан бошлаб Гонконг ҳудуди билан чегарасини очади. Бу ҳақда бугун, 5 январь куни “Reuters” хабар берди.

Қайта очилиш молия маркази ва материк ўртасида аста-секин карантинсиз саёҳатнинг тикланишига олиб келади, ҳамда 2020 йилдан бери биринчи марта карантинга муҳтож бўлмасдан аҳолини қабул қилади.

"Энди Гонконгдан Хитойга келганида одамлардан COVID-19 тестларини топшириш талаб қилинмайди, 8 январдан бошлаб хитойликларнинг Гонконгга ташриф буюриши учун махсус туристик ва ишбилармонлик визалари берилади. Хитой, шунингдек, Гонконг ва Макао ўртасидаги рейслар сонини оширади", дейилади  Гонконг ва Макао ҳудудий бошқармалари баёнотида. 

Қайд этилишича, Гонконг ҳукумати 2022 йилнинг ўрталаригача баъзи чекловларни юмшата бошлагунига қадар Хитойнинг COVID-19 борасидаги сиёсатини, диққат билан кузатиб борган. Ҳар икки давлат ҳам COVID-19 эҳтиёт чораларини юмшатиш бўйича дунёнинг аксарият давлатларидан ортда қолмоқда ва чегаранинг очилиши эпидемия туфайли ўтган йил давомида бир неча марта кечиктирилди.

Бунга қадар Гонконг аҳолиси қўшни мамлакатга фақат шаҳар аэропорти орқали ёки атиги иккита назорат пункти орқали – бири Шенчжен кўрфазида, иккинчиси Гонконг-Чжухай-Макао кўприги орқали кира оларди. Бошқа чегара ўтиш жойлари, шунингдек, "Kowloon West" тезюрар темир йўл терминали 2020 йил бошидан бери ёпилган.

Маълумот учун, 2019 йил охиригача Хитойда ҳар йили 236 миллиондан ортиқ йўловчи мамлакат чегарасини кесиб ўтган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг