Хитой АҚШнинг уч газетаси журналистларига эшикларини ёпмоқда

Олам 3611
image

Хитой АҚШнинг "New York Times", "Wall Street Journal" ва "Washington Post" газеталари журналистларининг аккредитациясини тўхтатмоқда. ОАВ ходимлари 10 кун ичида ўзларига берилган гувоҳномани қайтаришлари керак. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинган. 

Қарор АҚШ расмийлари томонидан ХХР медиа тузилмалари ходимлари учун ўрнатилган виза чекловларига жавобан қабул қилинган. 

CNN телеканали ХХРдаги телекомпаниянинг ходими Дэвид Калвер аккредитацияни узайтириш пайтида муаммоларга дуч келгани ҳақида хабар берди. 

Одатий бир йиллик рухсат ўрнига Хитой расмийлари Калвер аккредитациясини атиги икки ойга узайтирган. 

Америкалик журналистга бу қарор унинг журналистик фаолияти билан ҳеч қандай алоқаси йўқлиги, аксинча, АҚШнинг Хитой ОАВларига кўрсатган босимига қарши чоралар эканлигини айтилди.

Эндиликда аккредитацияси тўхтатилган журналистлар нафақат Хитойда, балки Гонконг ва Макаода ҳам журналист фаолият олиб бора олмайдилар. 

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги агар Вашингтоннинг АҚШдаги хитойлик журналистларга нисбатан "камситувчи чоралари" давом этаверса, Хитой уларга кўзгу қиёфасида жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирди. 

Ҳисоботда Хитой ҳукумати томонидан Америка оммавий ахборот воситаларига нисбатан жорий қилинган қадамлар "АҚШнинг Хитой матбуотига асоссиз босимидан мутлақо асосли ва оқилона ҳимоя" сифатида тасвирланган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 3
Теглар
t
×