Хитой АҚШни тинчликни бузишда айбламоқда

Олам

image

АҚШ Тайвань бўғозида доимо провокациялар уюштириб, тинчлик ва барқарорликни бузади, хавфсиз ҳудудларга эса хавф туғдиради. Бу ҳақда Хитой Халқ озодлик армияси Шарқий жанговар қўмондонлиги вакили Ши Йи маълум қилган.

Ши Йининг хабар беришича, кеча, 17 сентябрь куни USS Barry ракетали эсминеци Тайвань бўғозидан ўтган. Хитой Халқ озодлик армияси Шарқий жанговар қўмондонлиги эса кемани бўғоз бўйлаб кузатиб борган.

“Қўшма Штатлар доимий равишда бундай провокацион хатти -ҳаракатларни амалга оширади. Америка Тайвань бўғозидаги тинчлик ва барқарорликни бузади, хавфсиз ҳудудларга эса хавф туғдиради”, деб ёзади Ши Йи Хитой Халқ озодлик армияси Шарқий жанговар қўмондонлигининг расмий саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, Хитой армияси миллий суверенитет ва хавфсизликни, шунингдек минтақавий тинчлик ва барқарорликни ҳимоя қилишга тайёр. 

Маълумот учун, ХХР марказий ҳукумати ва унинг Тайвань оролидаги маъмурияти ўртасидаги расмий муносабатлар 1949 йилда тўхтатилган. Муносабатлар тўхтатилиши Хитой Коммунистик партияси билан фуқаролар урушида мағлубиятга учраган Чан Кайши бошчилигидаги Гоминьдан кучлари Тайванга кўчиб ўтгандан кейин бўлган.

Орол ва материк Хитой ўртасидаги бизнес ва норасмий алоқалар 1980-йилларнинг охирида тикланган. 90-йилларнинг бошларидан томонлар Тайвань бўғози бўйлаб алоқаларни ривожлантириш ассоциацияси ва Тайпей бўғози алмашинуви фонди нодавлат ташкилотлари орқали боғлана бошлаганлар.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг