Хитой АҚШни огоҳлантирди

Олам

image

АҚШ Хитойнинг ички ишларига аралашса, расмий Пекин суверенитети ва миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўради. Бу ҳақда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг ташқи ишлар комиссияси раҳбари Ян Цзечи АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан билан телефон орқали суҳбатда айтиб ўтди.

Ян Цзечининг фикрича, расмий Вашингтон сўнгги вақтларда Хитойнинг ички ишларига аралашиб, бир қанча нотўғри баёнотлар эълон қилган.

“Хитой ўз суверенитети ва хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўради ва биз сўзларимизни ҳақиқатга айлантирамиз”, дейди сиёсатчи.

У Тайвань масаласи Хитой-АҚШ муносабатларида энг муҳим, сезгир ва калит нуқта эканлигини таъкидлаган ва агар АҚШ “Тайвань харитаси” атрофида кескинликни кучайтириб, нотўғри йўлни давом эттирса, бу шак-шубҳасиз хавфли вазият юзага келишига сабаб бўлади.

“Биз АҚШни вазиятни аниқ тушунишга, мажбуриятларга қатъий риоя этишга ва ягона Хитой ҳамда учта Хитой-АҚШ коммюникесига риоя қилишга чақирамиз”, дейди Янг Цзечи.

Маълумот ўрнида, Япон архипелаги (японлар уни Сенкаку, хитойлар эса Дяоюйдао деб аташади) 1895 йилда Хитой билан урушдаги ғалабадан сўнг, Тайвань билан бирга Япония назоратига ўтган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин архипелаг АҚШ назорати остига ўтди, бироқ кейинчалик яна Японияга ўтказилди. Урушдан кейин Токио Тайвандан воз кечишга қарор қилди ва шу муносабат билан Пекин Япония оролларни ҳам қайтариши керак, деб ҳисоблайди. Хитой ва Япония ўртасидаги ҳудудий низонинг янги кескинлашуви Токио 2012 йилда архипелагдаги бешта оролдан учтасини хусусий япон эгасидан сотиб олиб, уларнинг давлат мақомига урғу берганидан кейин юзага келди.

 

Машҳура Жўраева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

891

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг