Хитой АҚШни армиясининг жанговар тайёргарлиги ҳақида огоҳлантирди
Олам
−
06 Апрель 2023
13238Хитой Мудофаа вазирлиги Америка Қўшма Штатларини Тайвань бўғозидаги миллий суверенитетни ҳимоя қилиш учун Хитой халқ-озодлик армиясининг юқори жанговар тайёргарлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда вазирлик баёнотига таяниб, ТАСС хабар берди.
Хитой Мудофаа вазирлиги Америка томонини Тайвань билан ҳар қандай алоқани тўхтатишга ва ХХР ички ишларига қўпол аралашишни бас қилишга чақирди.
Ҳужжатда таъкидланишича, Хитой халқ-озодлик армияси Тайвань бўғозидаги ҳудудий яхлитлик ва барқарорликни ҳимоя қилиш учун юқори даражадаги жанговар тайёргарликни сақлаб, ўз миссиясини бажаради.
Бундан аввал ҳам Хитой Мудофаа вазирлиги АҚШ раҳбариятидан Тайвань ва оролдаги ҳукмрон Демократик прогрессив партия билан ҳар қандай расмий алоқаларни тўхтатишни талаб қилган.
“Биз АҚШ ва Тайвань ўртасидаги ҳар қандай расмий алоқага ва Тайвань раҳбарларининг ҳар қандай баҳона ёки сабаб билан Қўшма Штатларга кириб келишига кескин норозилик билдирамиз”, дейилади вазирлик хабарида.
LiveБарчаси