Хитой АҚШни Афғонистон масаласида “қочиб қолмасликка” чақирди
World
−
17 September 2021 8604 1 minute
АҚШ Афғонистонни қайта тиклаш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши ҳамда унга иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатиши керак. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Душанбеда ШҲТ ва КХШТ саммитлари доирасида Россия Федерацияси, Эрон ва Покистон Ташқи ишлар вазирлари билан тўрт томонлама учрашув чоғида айтиб ўтди.
“АҚШ қўшинлари ва уларнинг иттифоқчиларини шошилинч равишда олиб чиқиш Афғонистонда янги муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келди”, деган Ван И.
Ван Ининг таъкидлашича, Афғонистонда янги сиёсий тузилмани шакллантириш ҳали тугалланмаган, этник ва диний зиддиятлар мураккаб, маҳаллий тўқнашувлар хавфи юқори, аҳоли фаровонлигини таъминлаш муаммолари, шунингдек келажакдаги ривожланишнинг ноаниқлиги мавжуд.
“Қўшма Штатлар ўз мажбуриятларини бажариши керак. Тўртта давлат (Хитой, Россия, Эрон, Покистон) бошқа ҳамфикр мамлакатлар билан биргаликда Қўшма Штатларни сабоқ олишга, Афғонистонни қайта тиклаш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши ҳамда унга иқтисодий ва гуманитар ёрдам беришига ундаши керак”, деган Ташқи ишлар вазири.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August