Хитой АҚШ ва Канадага қарши санкциялар жорий этди
Олам
−
27 Март 2021
6539Хитой Халқ Республикаси ҳукумати бир қатор америкалик ва канадалик амалдорларга қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида хабар берилган.
Вазирликда ушбу қарорга АҚШ ва Канада томонидан “22 март куни Шинжонда тегишли жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан миш-мишлар ва нотўғри маълумотлар асосида бир томонлама санкциялар жорий этилиши” сабаб сифатида кўрсатилган.
Санкциялар жорий этилган шахслар рўйхати қуйидагича:
- Гейл Манчин, АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси раиси;
- Комиссия раисининг ўринбосари Тони Перкинс;
- Канада парламентининг Консерваторлар партияси депутати Майкл Чонг.
Бундан ташқари, Канада Ҳамжамиятлар палатасининг Халқаро алоқалар ва ривожланиш бўйича доимий қўмитасининг Халқаро инсон ҳуқуқлари бўйича кичик қўмитаси санкциялар остида қолган.
Маълумот учун, санкциялар остида бўлган шахслар Хитойга, шу жумладан Гонконг ва Макаога кира олмайди. Хитой фуқаролари ва ташкилотлари улар билан тижорат фаолиятини амалга ошира олмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь