Хитой АҚШ мудофаа бюджетини танқид қилди
Олам
−
24 Декабрь 2022
11438Хитой Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден томонидан имзоланган АҚШнинг 2023 йилги мудофаа бюджетини танқид қилди. Тегишли баёнот Хитой ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинди.
Хитой расмийларининг норозилигига ҳужжатдаги Тайванга нисбатан “ягона Хитой” тамойилини бузувчи салбий бандлар мавжудлиги сабаб бўлган (Хитойнинг ягона Хитой ҳукумати мавжудлиги ҳақидаги позициясини дипломатик тан олиш, Тайванни Хитойнинг бир қисми сифатида тан олиш). Бундан ташқари, қонун Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги учта келишувнинг мазмунига зид келади.
“Қўшма Штатлар Хитойни ушлаб туриш учун Тайвандан фойдаланишни тўхтатиши, сохталаштиришни, “ягона Хитой” тамойилини бузишни тўхтатиши ҳамда нотўғри ва хавфли йўлдан боришни тўхтатиши керак”, дейилади Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили баёнотида.
Ушбу акт фактларни бутунлай эътиборсиз қолдиради. “Хитой таҳдиди” мавзусини кучайтиради ва Хитойнинг ички ишларига қўпол аралашади, сиёсатчиларнинг фикрига кўра, бу мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Байденнинг бюджетни имзолашига жавобан Хитой томони ўз суверенитети, хавфсизлиги ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўришга тайёрлигини маълум қилди.
Таъкидлаш жоиз, 23 декабрь куни Байден мамлакатнинг 2023 йил учун янги мудофаа бюджетини имзолади. Давлат томонидан ажратилган маблағларнинг умумий ҳажми 847,3 миллиард долларни ташкил этади.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь