Хитой Путин билан АҚШ ҳукмронлигига қарши тил бириктирган – ОАВ

Олам

image

Хитой ҳукумати аллақачон Украинага бостириб кирган Россияга иқтисодий ва молиявий ёрдам беришга қарор қилган. Улар учувчисиз самолётларни ҳам еткизиб бериши мумкин. Бу ҳақда “The Guardian” нашри Америка ва Хитой делегациялари ўртасидаги музокаралар таяниб, хабар берди.
 
Хитой томонининг таъкидлашича, Вашингтон Хитойдан Россияга қурол экспорт қилмаслик ёки Хитой-Россия савдосини тўхтатмасликни талаб қилишга ҳаққи йўқ. 

“Бу ерда асосий нарса Хитойни ўз позициясини қайта баҳолашга ундашдир. Биз музокараларда қайта баҳолаш белгисини кўрмаяпмиз. Улар Россияга аллақачон иқтисодий ва молиявий ёрдам кўрсатишга қарор қилган”, дейди музокаралардан хабардор бўлган исмини яширган АҚШ расмийси.

CNN нашрининг қайд этишича, Пекин Москва билан ҳамкорликка жиддий ёндашади, чунки бундай ташаббус Хитой раҳбари Си Цзинпиндан чиққан. Хитой ва Россия Президентлари гўёки АҚШнинг глобал ҳукмронлиги даврини тугатишга қатъий қарор қилган.

“Бу ҳақиқатан ҳам Си Цзинпиннинг лойиҳаси. У Россия билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш орқали АҚШнинг ҳукмронлик даврини тугатмоқчи”, деган яширин манба. 

Аввалроқ, “Financial Times” нашри АҚШдаги манбаларига таяниб, Россия Украинада махсус операция ўтказиш учун ёрдам сўраб Хитойга мурожаат қилганини ёзган эди. Кремль бундай маълумотни рад этди, Хитой расмийлари ҳам улар бетарафликка риоя қилишларини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатлари Россияга нисбатан қўлланилаётган санкцияларни четлаб ўтиб, ўз маҳсулотларини ҳамон Москвага етказиб беришда давом этаётган Хитой компанияларини қаттиқ огоҳлантирган эди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

810

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг