Хитой 1000 та ядровий каллакка эга бўлиши мумкин
Олам
−
02 Ноябрь 2022
8711Кубада 60 йил аввал содир бўлган ракета инқирозидан дарс олганига қарамай, Хитой ядровий қурол хавфини камайтириш чораларини муҳокама қилишдан манфаатдор эмас. Хитой раҳбари Си Цзиньпин жорий йилнинг октябрь ойида қилган нутқида стратегик тийиб турувчи қуролларни кучайтириш ниятида эканлиги борасида сигналлар берди. Бу ҳақда АҚШ расмийларидан бирининг сўзларига таяниб, “Reuters” ёзмоқда.
Пентагоннинг таъкидлашича, Хитой ўз ядровий кучларини сезиларли даражада кенгайтирмоқда ва мамлакат 2030 йилга бориб 1000 та ядро каллакка эга бўлишга интилмоқда. Пекин узоқ вақтдан бери Вашингтон билан қурол назорати бўйича музокаралардан бўйин товлаб келади. Бунга сабаб сифатида Қўшма Штатлар азалдан анча катта ядровий арсеналга эга эканлиги таъкидланади.
АҚШ Давлат котибининг қурол назорати, текшириш ва талабларга риоя қилиш бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Александра Белл Атлантика Кенгашида АҚШнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, Вашингтон ва Пекин ҳали ҳам ядровий қурол масаласи бўйича ҳамкорликни бошламаганини маълум қилди.
“Биринчи қадам сифатида биз улар билан бир-биримизнинг доктриналаримиз, инқирозли алоқалар, инқирозни бошқариш ҳақида суҳбатлашишни жуда хоҳлаймиз”, деган Белл.
АҚШ расмийси Вашингтоннинг Россия билан ўнлаб йиллар давомида ядровий масалаларда музокаралар олиб борганини ҳам қўшимча қилган.
“Биз ҳозирча Пекин билан музокара майдонида эмасмиз. Демак, суҳбатни бошлаш учун қилинадиган ишлар бор. Биз икки томонлама фикрдамиз. Биз ҳозир Кубадаги ракета инқирозининг 60 йиллигини нишонламоқдамиз. Бир-биримиз билан суҳбатлашишимиз кераклигини билиш учун буни такрорлашнинг ҳожати йўқ”, деган Александра.
Белл 1962 йилда содир бўлган Куба воқеаларга ишора қилган. Ўшанда Америка Қўшма Штатлари ва Совет Иттифоқи Кубада совет ракеталари мавжудлиги сабабли ядровий урушга жуда яқин келганди.
АҚШнинг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ўтган йили Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Президент Жо Байден ўртасидаги қўнғироқдан сўнг, томонлар стратегик барқарорлик бўйича муҳокамани давом эттиришга келишиб олишганини айтди.
Аммо Хитой Раиси октябрь ойида бўлиб ўтган Коммунистик партия қурултойида Хитой ўзининг стратегик тийиб турувчи қуролларини кучайтиришига ишора қилган. "Стратегик тийиб турувчи куч" атамаси эса кўпинча ядро қуролини ифодалаш учун ишлатилади.
LiveБарчаси