Хитой ҳам Покистон ва Эрон орасига тушмоқчи

Олам

image
Туркия Покистон ва Эрон ўртасида воситачилик қилишга тайёр north_east

Туркия Покистон ва Эрон ўртасида воситачилик қилишга тайёр

Хитой Покистон ва Эрон ўртасидаги зиддиятни юмшатишда “конструктив роль” ўйнашга тайёр. Бу ҳақда Карачи шаҳридаги Хитой Халқ Республикасининг бош консули Янг Юндунга асосланиб, “Geo” телеканали хабар берди.

"Хитой Покистон ва Эронга Исломобод ва Теҳрон ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилишда конструктив роль ўйнашни таклиф қилмоқчи. Покистон ва Эрон минтақа ва мусулмон дунёсидаги энг йирик давлатлардир, шунинг учун Хитой улар ўртасидаги келишмовчиликларни музокаралар ва бошқа тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигига умид қилади", дейди дипломат.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг ҳам буни тасдиқлади. Унинг айтишича, Хитой расмийлари “агар иккала томон ҳам рози бўлса” Покистон ва Эрон ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этишга ёрдамлашишга  тайёр. 

“Пекин иккала республика ҳам хотиржамлик ва вазминликни намоён этиб, кескинлашувдан қочади ҳамда ўзаро келишмовчиликларни мулоқот ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал этишда давом этишига умид қилмоқда”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Эрон қуролли кучлари Покистондаги “Жайш аз-Адл” террорчилик гуруҳининг иккита қароргоҳига зарба берганди. Операция давомида дрон ва ракеталардан фойдаланилди. Покистон Ташқи ишлар вазирлиги зарбани қоралаб, уни жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳаво ҳудудининг бузилиши деб атади. Ҳужум оқибатида икки бола ҳалок бўлган.

Бугун, 18 январь куни Покистон Эроннинг Систон ва Балужистон вилоятининг бир қанча ҳудудларига зарбалар берди. Покистон ТИВ ҳам зарбалардан кўзланган мақсад “террорчиларнинг бошпаналари”ни йўқ қилиш эканини билдирди. Ҳужум оқибатида 10 киши ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Хитой Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made