Херсондаги Антонов кўприги портлатиб юборилди (видео)

Олам

image

Днепрдаги Антонов кўприги рус қўшинлари Херсондан олиб чиқиб кетилгандан сўнг портлатиб юборилди. Бу ҳақда VGTRK мухбири Андрей Руденко ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Андрей Руденко портлаш тасвирини каналига жойлаган.

Шунингдек, "Комсомолская правда" газетаси мухбири Александр Коц ҳам портлатилган Антонов кўпригининг видеосини эълон қилган. Кадрларда кўприкнинг икки қисми қулаганини кўриш мумкин.

“Эҳтимол, у рус гуруҳининг ўнг қирғоқдан чап қирғоққа чекиниши пайтида портлатилгандир. Энди нариги томонда бизнинг қўшинларимиз йўқ. Душман, афтидан, ҳали бу кўприкга нариги томондан яқинлашгани йўқ”, дейди Коц.

Херсон вилояти ҳукумати раҳбари Сергей Елисеев  портлаш ҳақидаги маълумотни рад этиб, кўприк бир хил ҳолатда эканини айтган.

Маълумот учун, Антонов кўпригининг узунлиги тахминан 1,4 км, кенглиги 25 м. У Херсонни Днепрнинг чап қирғоғи билан боғлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

604

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made