Херсон РФга қай тартибда қўшиб олиниши айтилди
Олам
−
07 Июнь 2022
11559Украинанинг Россия томонидан босиб олинган Херсон вилоятининг РФга қўшилиши учун референдум ўтказилиши мумкин. Кейинчалик қонун чиқарувчи ҳокимиятни шакллантириш учун сайловлар ўтказишга имконият пайдо бўлади. Бу ҳақда бугун, 7 июнь куни Ялтада бўлиб ўтган “Буюк рус сўзи” XV халқаро фестивали доирасида Херсон вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Кирилл Стремоусов журналистларга маълум қилди.
“Менимча, бу Херсон ҳудудида ўз тақдирини ўзи белгилаши учун референдум бўлади ва кейинги босқичда тўғридан-тўғри озод қилинган Херсонда ўтказиладиган сайловлар бўлади. Бундан кейин эса биз қонуний ишлашни бошлаймиз. Бизнинг қонун чиқарувчи ҳокимиятимиз шунчаки сайловчиларини, аҳолисини тарк этди. Ва бу бутун ҳикоядаги энг ёмон нарса шундаки, биз қонун чиқарувчи ҳокимиятсиз қолдик, шунинг учун жамоатчилик кенгашини туздик”, дейди Стремоусов.
Унинг сўзларига кўра, сиёсий элитани жамоатчилик манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилиши учун сифат жиҳатидан ўзгартириш режалаштирилган. Референдумни ўтказиш муддатларига келганда, у бунгача амалга оширилиши керак бўлган катта ҳажмдаги ишлар борлигини айтган.
“Кўп прогнозлар мавжуд, биз буни нотўғри қилишни хоҳламаймиз, Херсон вилояти аҳолисининг фикрини ҳисобга олишни истаймиз, бунинг учун жуда қаттиқ ишлаш керак. Одамлар яхши, ёрқин нарсалар фойдасига ўз танловини амалга ошириш учун жуда кўп иш бор. Асосий вазифа нафақат тўғри қоғозларни олиш эмас, балки ҳақиқий оила, маданият устувор бўлган ҳаётга тўғри муносабатни қайтаришдир”, дейди Стремоусов.
Ойнисахон Абдуллаева
LiveБарчаси