ХДП “Адолат”ни судга берадими?

Жамият

image

Кеча, 10 январь куни QALAMPIR.UZ сайтида “ХДП ва АСДП кураши: сайлов тугаб, машмашаси давом этмоқда” деб номланган материал эълон қилинганди. Унда Тошкент вилояти 47-“Нурафшон” сайлов округида бўлаётган ҳолат хусусида ёритилганди. 

Ушбу таҳлилий мақолага “Адолат” социал-демократик партияси ўз муносабатини билдирди. Унда шундай дейилади: 

“Жорий йил 10 январь куни Qalampir.uz сайтида “ХДП ва АСДП кураши: сайлов тугаб, машмашаси давом этмоқда” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Qalampir.uz таҳририятининг мазкур масалани атрофлича ўрганишга ҳаракат қилганини ва барча томонларнинг фикрини тинглаганини эътироф этади ва қўллаб-қувватлайди.

Ушбу ҳолат юзасидан “Адолат” СДП Ўзбекистон Республикаси сайлов кодексига муфовиқ сайлов жараёнларининг белгиланган қонунчилик талаблари доирасида ўтказилишини таъминлаш Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи Тошкент вилоят сайлов комиссияси ва тегишли участка сайлов комиссиялари ваколатига киришини маълум қилади.

Қонунчиликка мувофиқ сиёсий партиялар ёки уларнинг номзодлари сайлов комиссияси фаолияти ёки қарорларига таъсир кўрсатишга ҳақли эмас. Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашига 47-Нурафшон округига “Адолат” СДПдан қўйилган номзод Умид Шоумаров томонидан ҳам бу каби қонунчиликка зид ҳаракатлар амалга оширилмаган.

Агарда депутатликка номзоди кўрсатилган фуқаро ёки унинг вакиллари сайлов натижаларидан норози бўлса Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 102-моддасига кўра юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки судга шикоят қилиши мумкинлиги маълум қилинади”.
Партия ушбу вазиятда даъвогар тараф Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига кўра юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки судга шикоят қилиши мумкинлигини айтмоқда. Халқ демократик партияси ўз номзодини ҳимоя қилиш юзасидан ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдирмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг