Хайрия фонди раҳбари фаластинликлар учун йиғилган пулга ўзига уй сотиб олганликда айбланмоқда
Олам
−
16 Ноябрь
27847Қозоғистондаги “Biz Birgemiz” (“Биз биргамиз”) хайрия жамғармаси собиқ раҳбари Перизат Қайрат Фаластин аҳолисига ёрдам бериш учун йиғилган маблағлар эвазига қимматбаҳо хонадон сотиб олганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Kapital.kz” хабар берди.
“Айни ҳолат бўйича Перизат Қ. 200 миллион тенгеден ортиқ (400 минг доллар) маблағни ўзлаштирганликда гумонланмоқда”, дейилади хабарда.
Тергов маълумотига кўра, маблағ ўтган йилнинг ноябрь ойида йиғилган. Ушбу пуллар эвазига Қайрат тахминан 98 минг доллар эвазига қимматбаҳо квартира сотиб олган. Шунингдек, собиқ раҳбар ўзлаштирилган маблағларга 60 минг долларлик Mercedes автомобили ва БААга саёҳати давомида машҳур брендларнинг қимматбаҳо буюмларини харид қилган.
У жорий йилнинг 14 ноябрь куни Қозоғистондаги баҳорги тошқинлардан жабр кўрганларга ёрдам сифатида жамғарма томонидан йиғилган тахминан 3 миллион долларни ўзлаштирганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлигига кўра, у ушбу маблағларни ўз манфаатлари учун сарфлаган. Чет элдаги элита дам олиш масканларига бориш, қимматбаҳо автомобиллар ва кўчмас мулк харид қилиш шулар жумласидан.
LiveБарчаси