“Хайр Олимпиада”. Ўзбекистонлик футболчилар Париждаги юришини эрта якунлади
Спорт
−
27 Июль 2024 17696 1 дақиқа
Бугун, 27 июль куни Франциянинг Нант шаҳрида Париж-2024 Олимпиадаси футбол баҳсларининг 2-тур ўйинлари бошланди. “C” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Миср билан баҳс олиб бориб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди.
Учрашувдаги ягона гол 11-дақиқада Аҳмед Кока томонидан киритилди.
Шундай қилиб, Темур Кападзе шогирдлари мусобақадаги юришини тўхтатди. Жамоа 3-турда Доминикан устидан ғалаба қозонса ҳам, чорак финалга чиқа олмайди.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Испания Доминиканни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан аввал чорак финалга йўл олди. Ўз навбатида, Ўзбекистондан устун келган мисрлик футболчилар ҳам плей-офф йўлланмасини нақд қилди.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мусобақадаги охирги ўйинини 30 июль куни Доминиканга қарши ўтказади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь