Хайдаров ва ҳамтовоқларининг “Tashkent city”да уйлари бўлгани айтилди

Жамият

image

Хабарингиз бор, ДХХ томонидан қўлга олинган Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳром Хайдаров, прокурори Қ.Асқаров, ХТБ мудири А.Миркамилов ва уларнинг 40 га яқин жиноий шериклари жорий йилнинг 26 декабрь куни бўлиб ўқилган суд ҳукмига кўра, ҳар бири 10,5 йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазоларига ҳукм қилинди.

Қайд этилишича, улар томонидан ўмарилган 67 млрд сўм маблағнинг тергов давомида 16 млрд сўм қисми пуллар кўринишида ва 10 млрд сўм қисми кўчмас мулк (“Tashkent city”даги янги хонадонлар) ҳамда қимматбаҳо буюмлар (хорижий автомашиналар ва тилла тақинчоқлар) кўринишида давлат ҳисобига ундирилган.

Эслатиб ўтамиз, 26 декабрь куни Фарғона вилоят суди биносида собиқ Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Хайдаров (1972 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, Андижон вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи), Андижон шаҳар ХТБ марказлашган молия-бухгалтерия хизматида бош ҳисобчи лавозимида ишлаган С.Юлчиева (1976 йилда Андижон вилоятида туғилган), собиқ Андижон вилоят прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси К.Асқаров (1982 йилда Андижон вилоятида туғилган, Андижон шаҳар прокурори лавозимиида ишлаган), собиқ Андижон вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ф.Муллажанов (1983 йилда Андижон вилоятида туғилган),собиқ Андижон вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасининг маҳаллий бюджет даромадларини режалаштириш ва бюджетларини шакллантириш бўлими бошлиғи Ш.Хошимов (1990 йилда Андижон вилоятида туғилган) ва бошқалар (жами 45 нафар судланувчи) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинган. 

Ушбу жиноят иши Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси А. Утаев раислигида ҳамда судьялар О. Арабов ва Ш. Шеркуловдан иборат суд таркибда биринчи инстанция судида кўриб чиқилган.

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳукмига кўра:

Баҳром Хайдаров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Хайдаровга Жиноят кодексининг 59-моддаси 8-қисми ҳамда 61-моддаси тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳукми билан тайинланган жазо тўлиқ қўшилиб, 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари, яъни 85 750 000 сўм жарима жазоси тайинлангаан.

С. Юлчиева Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. С. Юлчиевага Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг ҳукми билан тайинланган 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталган 9 ой 10 кун муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 9 ой 3 кун ахлоқ тузатиш (3 ой 3 кун уй қамоғида ўтирган муддати ўталган ҳисобидан қўшилади) ишлари жазоси, тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 2 йил 2 ой 20 кун мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил 11 ой 26 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўташ учун қолдирилди.

К. Асқаров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ф. Муллажанов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 3 йил  мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ш. Хошимов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 3 йил  мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Қолган 40 нафар судланувчи содир қилган жиноий ҳаракатлари доирасида тегишлилиги бўйича Жиноят кодексининг 167, 168, 205, 207, 208, 209, 211, 28,211, 228 ва 243 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга 4 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2 йилгача озодликни чеклаш ҳамда 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш жазолари тайинланган.

Жиноят оқибатида етказилган 63 млрд сўмдан зиёд миқдоридаги моддий зарарнинг 16 млрд сўмдан ортиғи қопланган бўлиб, зарарнинг қолган қисмини судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланган.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made