Хави “эль-класико”гача Америкага бороладими?

Спорт 2387
image

Испаниянинг “Барселона” жамоаси Америка Қўшма Штатларида мавсумолди машғулотларини давом эттирмоқда. Каталонияликлар бугун, 19 июль куни “Интер Маями”га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бироқ “кўк анорранглилар” бош мураббийи Хави Эрнандес ушбу учрашувни ўтказиб юборади. Бу ҳақда “Аs” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Хави олиш учун ариза топширган визанинг максимал кутиш вақти 72 соатни ташкил қилади. Шу сабабли “Барса” устози 20 июль куни Испаниядан Маямига тўғридан-тўғри рейс билан учиб боришни мўлжаллаб турибди. Агар Хави АҚШга киришга рухсат оладиган бўлса, “кўк анорранглилар”нинг Лас-Вегас бўйлаб саёҳатига қўшилиши мумкин. Айнан Лас-Вегасда Каталония клуби “Реал Мадрид”га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Ҳаммаси режадагидек давом этса, “эль-класико”да “Барселона”ни Хавининг ўзи майдонга бошлаб тушади.

Қайд этилишича, “Барселона”ни “Интер Маями”га қарши учрашувда Хавининг акаси Оскар Эрнандес бошқаради. 

Эслатиб ўтамиз, Хави футболчилик фаолиятини Қатарнинг “Ал-Садд” клубида якунлаган. Эрнандес айнан мана шу жамоанинг шарафини ҳимоя қилаётганда Эрон мамлакатига уч марта ташриф буюрган. Шунинг учун унга Америка Қўшма Штатларига киришга рухсат берилмаганди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3
t
×