Хави “Барселона” таркибида саккиз нафар янги футболчини кўрмоқчи

Спорт 2553
image

Хави “Барселона” раҳбариятига клубда кўрмоқчи бўлган футболчиларинг рўйхатини тақдим этди. Бу ҳақда “Catalunya Radio”  хабар берди.

Манбага кўра, Хавининг рўйхатига саккиз нафар футболчи киритилган. Булар ярим ҳимоячи Франк Кессиэ (“Милан”), ҳимоячилар Андреас Кристенсен, Сезар Аспиликуета, Маркос Алонсо (барчаси “Челси”), ҳужумчи Роберт Левандовски (“Бавария”), вингер Рафиня (“Лидс”), ҳимоячи Жюль Кунде (“Севилья”) ва ярим ҳимоячи Бернарду Силва (“Манчестер Сити”).

Олдинроқ “Барса” ўз клубларини эркин агент сифатида тарк этадиган Кессиэ ва Кристенсен билан аллақачон келишиб олгани, аммо ҳозирча клуб молиявий муаммолар туфайли уларни рўйхатдан ўтказа олмагани маълум бўлганди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.2
t
×