Хави “Барселона”нинг имкониятларини баҳолади
Спорт
−
13 Декабрь 2021 4172 1 дақиқа
“Барселона” бош мураббийи Хави Испания чемпионати доирасидаги дуранг натижа билан якунланган “Осасуна”га қарши ўйин (2:2) ҳақида фикр билдирди.
Мутахассиснинг фикрича, у жамоаси ғалаба қозона олмаганидан норози.
“Бир очко камлик қилади, жуда ёқимсиз. Иккинчи голдан сўнг, тўпни назорат қилишимиз керак эди, аммо буни уддалай олмадик. Совуққонлик билан ҳаракат қилмаганимиз учун, “Осасуна” бизни жазолашга муваффақ бўлди. Вазифамиз – рақобатни давом эттириш. Чемпионатнинг кучли тўртлигига кирмоқчимиз, аммо бу осон бўлмайди”, дейди Хави.
Маълумот учун, “Барселона” Испания Ла лигаси турнир жадвалида 17 ўйиндан сўнг, 24 очко жамғарган ҳолда 8-ўринда бормоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь