Хави “Барселона” футболчисининг тақдирини ҳал қилди

Спорт

image

“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг келаси трансфер мавсумида “кўк-анорранглилар” сафини тарк этиши мумкин. “Read Football” нашри хабарига кўра, каталонияликлар клуби бош мураббийи Хави Эрнандес нидерландиялик футболчи борасида бир қарорга келган. Манбага кўра, “Барса” Френки сотмоқчи ва трансфердан тушган маблағни бошқа футболчиларни сотиб олишга сарфламоқчи

Испан нашрларининг хабар қилишича, голландиялик футболчига “Бавария” ва “Манчестер Сити” клублари қизиқиш билдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли ярим ҳимоячининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган.  Transfermarkt портали футболчининг ҳозирги нархини 90 миллион еврога баҳоланган.

Де Йонг Испания Ла лигасининг жорий мавсумида 13 та учрашувда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ, “Барселона” Коутиньони ҳам сотишга қарши эмаслиги ҳақида хабар берилганди

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг