Хави “Барса” раҳбариятидан қайси футболчи трансферини сўраётгани маълум бўлди
Спорт
−
26 Март 2022
7162Испаниянинг “Барселона” футбол клуби “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Эрлинг Холандга қизиқиш билдираётгани тўғрисидаги хабарлар бироз камайди. Сабаби “кўк анорранглилар” устози Хави Холанднинг ўрнига муқобил вариант сифатида Роберт Левандовски, Ромелу Лукаку ва Муҳаммад Салоҳни трансфер қилиш масаласини “Барселона” раҳбарияти олдига кўндаланг қўймоқда. Хавининг ўзига эса Салоҳ намойиш қилаётган футбол жуда маъқул келмоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivо” нашри хабар берди.
Манбанинг қайд этишича, Муҳаммад Салоҳнинг ўзи ҳам Хави бошчилигидаги “Барселона”нинг ўйинига бефарқ эмас.
Мисрлик футболчининг “Ливерпуль” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. “Қизиллар” расмийлари Муҳаммад Салоҳ билан келишувни узайтириш борасидаги музокараларни бошлаб юборган, бироқ томонлар янги битим шартлари бўйича ҳалигача бир қарорга кела олишмаяпти.
Маълумот ўрнида, 29 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда “Ливерпуль” сафида барча мусобақалр доирасида, 36 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали Муҳаммад Салоҳни 100 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси