Хавфсизлик камарини тақишга тўсқинлик қиладиган касалликлар тасдиқланди
Жамият
−
14 Январь 5547 2 дақиқа
Ўзбекистонда айрим шахсларга автомобилда хавсизлик камари тақмасликка рухста берилади. Бу ҳақда бугун, 14 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирининг “Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида” буйруғи тасдиқланди.
Ҳукуматнинг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан фуқароларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар ва ҳолатлар рўйхатига мувофиқ ҳамда уларнинг мавжудлигини тасдиқловчи тиббий маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда хавфсизлик камаридан фойдаланмасликка рухсат берилади.
Касалликлар рўйхати:
- Ўмров ва тўш суяги синиши;
- Елка камари синиши;
- Қовурғалар синиши;
- Чап ўмров суяги чиқиши туфайли ўтказилган операциялар;
- Чап ўмров суягининг сохта бўғими синиши;
- Умуртқа поғонасининг компрессион синиши;
- Ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (ИВ босқич);
- Бронхиал астма (IV босқич);
- Ўпканинг интерститсиал зарарланиши (фиброз ва бошқалар);
- Ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмининг (чап ёки ўнг) олиб ташланиши (лобектомия, пневмонектомия);
- Сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи;
- Оғир юрак-қон томир касалликлари (ўтказилган инфарктлар, ишемия ва бошқалар);
- III даражали (морбид) семизлик (Тананинг масса индекси ≥ 40);
- Паст бўйлик (нанизм) 150 сантиметрдан паст;
- Қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар;
- Тананинг кўкрак қисмида жойлашган оғир аллергик ёки дерматологик касалликларнинг оғир шакллари (экзема, псориаз ва бошқалар);
- Ўмров, курак, елка, тўш суяклари ва қовурғаларда ички ва ташқи имплантларнинг мавжудлиги;
- Кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғида ўтказилган очиқ турдаги операциялар;
- Стомалар мавжуд бўлиши;
- Кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ҳосилалар (ўсма).
Ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича ҚР-кодли (матрик штрихли код) электрон тиббий маълумотнома мазкур рўйхатга иловада келтирилган шаклда “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими орқали бемор бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси ёки бемор даволанган давлат тиббиёт муассасаси томонидан бепул берилади.
Тиббий маълумотнома бемор бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси томонидан у даволанган нодавлат тиббиёт ташкилотининг тегишли хулосаси асосида ҳам берилиши мумкин. Тиббий маълумотнома 1 йил муддатга берилади, бундан мазкур изоҳнинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида белгиланган муддатлар мустасно.
Тиббий маълумотнома ушбу касалликлар юзасидан қўйилган ташхислар бўйича белгиланган муддатлар (2 ой, 4 ой, 6 ой, 1 йил) доирасида берилади. Тиббий маълумотнома ушбу касалликлар учун доимий муддатга берилади.
Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль