Хавфли ишларда ишлайдиган ходимлар даврий кўрикдан ўтказилади
Жамият
−
19 Октябрь 2022
5094Зарарли ёки хавфли ишларда ишлайдиган ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 18 октябрь куни қабул қилинган қарори билан тасдиқланган Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларида белгилаб қўйилди.
Мазкур қоидалар билан электр энергетикаси объектларига кирувчи ускуналар, қурилмалар, бино ва иншоотларнинг ишлашини ташкил этувчи ва назорат қилувчи корхоналар ходимлари, шунингдек, электр энергетикаси объектларида қурилиш-монтаж, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш ишларини бажарувчи ходимлар билан ишлаш тартиби белгиланди.
Ходимларнинг, шу жумладан, раҳбар ходимларнинг ўз касби ва иш тури бўйича саноат ва ёнғин хавфсизлигига оид амалдаги қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар бўйича билимлари синовдан ўтказилади.
Зарарли ёки хавфли меҳнат шароитлари билан боғлиқ оғир ишларда ишлайдиган ходимлар дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ходимлар билан ишлаш йиллик режаларга мувофиқ ташкил қилинади ва амалга оширилади. Ходимларни (мутахассисларни) тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини бошқариш корхонанинг бош муҳандисига юкланади.
LiveБарчаси