Хасталик одам танламайди. Онкологнинг ўзи саратондан вафот этди

Олам

Хасталик одам танламайди, деб шуни айтишса керак. Россиялик таниқли онколог-шифокор Андрей Павленко вафот этди. Қайд этилишича, унинг вафотига ошқозон саратони сабаб бўлган. Бу ҳақда шифокорнинг турмуш ўртоғи хабар бермоқда. 

Павленко бугун, 5 январь куни маҳаллий вақт билан соат 08: 20да Санкт-Петербургда вафот этди. 

Бугун YouTube видеопорталида онкологнинг сўнгги видеомурожаатномаси пайдо бўлди. “Ҳурматли дўстлик, агар сиз бу видеони кўраётган бўлсангиз, демак мен вафот этганман”, деб бошланади ушбу мурожаатнома. 

Бундан бир неча ой аввал онколог-шифокор Андрей Павленко иштирокида YouTube видеопортали "Жизнь Человека" лойиҳасига асос солинган эди. Ушбу лойиҳада саратон билан оғриган беморлар ҳаёти ёритилар, хайрия ва портал орқали тушган маблағлар эса саратон касаллигига чалинган беморларни даволаш ишларига йўналтирилар эди.

YouTube орқали хабар қилинишича, Андрей Павленконинг хайрли ишлари давом эттирилади. Қайд этилишича, Андрей Павленко номидаги грант ташкил этилиб, унда ўз ижодий ишларида саратон касаллиги ва унинг оқибатларини ёритган режиссёр, фотосуратчи, журналистлар тақдирланади. Йиғилган маблағларнинг ярми ҳар ой Андрейнинг оиласига ўтказилади. Маблағларнинг иккинчи ярми грант комиссияси томонидан онкологияга қарши кураш бўйича материаллар ишлаб чиқаришга ажратилади.

2018 йил март ойида 39 ёшли онколог-жарроҳ Андрей Павленко ўзида ошқозон саратони борлигини ва у учинчи босқич эканидан хабар топди. Шифокор саратон касаллигини даволаш ва муаммолар ҳақида видео-блог юритишга ва подкастлар ёзишга қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андрей Павленко

Баҳолаганлар

279

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар